Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммити ва EXPO-2017 кўргазмасининг очилиш маросимида қатнашиш учун Астанага боради

Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммити ва EXPO-2017 кўргазмасининг очилиш маросимида қатнашиш учун Астанага боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 8-9 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Остона шаҳрида ўтадиган навбатдаги мажлисида қатнашади. 
 
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиши, 2017-2018 йилларда ташкилотга раислик қиладиган давлат масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда. 
 
ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш доирасида Остона шаҳрида Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилади. 

Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрида EXPO – 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади, қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
 
Манба: Ўзбекистон ТИВ сайти

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.