Адам Сэндлер Forbes версияси бўйича 2023 йилнинг энг кўп пул ишлаган актёрига айланди

Адам Сэндлер
Фото: TODD OWYOUNG/NBC/GETTY IMAGES

Forbes маълумотларига кўра, йил давомида актёр Адам Сэндлер 73 миллион доллар ишлаб топган. Сэндлер даромадининг муҳим қисми унинг Netflix билан ҳамкорлигидан келган.

2023 йилда Сэндлер иштирокида Netflix’да “Париждаги қотиллик” ва “И не подумай прийти на мою бат-мицву” комедиялари, шунингдек, «Лео» анимацион фильми чиққанди. Бундан ташқари, актёр 2024 йил март ойида Netflix томонидан чиқарилган «Космонавт» фильмида бош ролни ижро этди.

Рейтингда иккинчи ўринни 2023 йилнинг асосий премьераларидан бири «Барби» фильмида бош ролни ижро этган Марго Робби эгаллади. Ўтган йил давомида актриса 59 миллион доллар ишлаб топган. Ундан кейин Forbes рўйхатида 45 миллион доллар билан Том Круз келмоқда, у даромаднинг бир қисмини жумладан “ Миссия невыполнима” жосуслик фильмининг еттинчи қисми чиқишидан олган.

Шунингдек, Forbes журналининг 2023 йилда энг кўп маош олувчи актёрлари рейтингига қуйидагилар кирди: Райан Гослинг (43 миллион доллар), Мэтт Деймон (43 миллион доллар), Женнифер Энистон (42 миллион доллар), Леонардо Ди Каприо (41 миллион доллар), Жейсон Стэйтем (41 миллион доллар), Бен Аффлек (38 миллион доллар), Дензел Вашингтон (24 миллион доллар).

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.