Ўзбекистон олий ўқув юртларида давлат грантларининг янги тизими жорий этилади

Фото: president.uz

Ўзбекистон президентига олий таълим тизимига оид тақдимотлар тақдим этилди. Янги тартибга кўра, маълум бир йўналиш бўйича юқори балл тўплаган абитуриент танлаган олий ўқув юртидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни юқори балл тўплаган ёшлар албатта ўқиш имкониятига эга бўлади.

Яна бир янгилик: энди давлат гранти бир талабага 4 йил давомида берилмайди, балки ҳар йили юқори натижаларга эришган талабалар ўртасида қайта тақсимланади.

Давлат раҳбари ушбу тизимни адолатли ташкил этиш, ёшлар ва ота-оналарни хабардор қилиш зарурлигини таъкидлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.