Телеграф: Буюк Британия якка ўзи тўлиқ миқёсдаги урушга тайёр эмас

Фото: РБК

Буюк Британия якка ўзи тўлиқ миқёсдаги урушга тайёр эмас, деб ёзмоқда “The Telegraph” нашри Британия армияси генерал-маёри Жеймс Мартиннинг сўзларига асосланиб.

Офицернинг сўзларига кўра, Британия армияси катта урушларни олиб боришда тажрибага эга эмас. Йиллар давомида ҳукумат Яқин Шарқ ва Афғонистондаги исёнчиларга қарши курашда қўшинлардан фойдаланган. Бу Британия армияси сонининг қисқаришига таъсир қилган.

Шунингдек, армияда аскарлар учун зарур бўлган ўқ-дорилар ва жиҳозлар учун эҳтиёт қисмлар миқдори камайган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.