Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида сезиларли ўзгаришлар юз берди
Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида ўзгаришлар юз берди.
Президентининг бу ҳақдаги қарори президентнинг расмий веб-сайтида берилган.
Ҳужжатга мувофиқ, бош вазирнинг ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари лавозими тугатилди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев қарорига асосан бош вазир ўринбосари — «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси — Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари ҳамда бош вазир ўринбосари — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт комплекси раҳбари лавозимлари ҳам тугатилди.
Уларнинг ўрнига қуйидаги лавозимлар жорий этилди:
– Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий ривожланиш масалалари, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш комплекси раҳбари;
– Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси — ташқи иқтисодий фаолият, экспорт салоҳиятин, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари.
Вазирлар Маҳкамасида тўртта ахборот-таҳлил департаменти, шунингдек, ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳам тугатилди.
Шарҳлар