Банкир мамлакат бош энергетиги этиб тайинланди
Мамлакатнинг бош энергетиги этиб илгари узоқ вақт Ўзбекистон марказий банки раисининг биринчи ўрибосари бўлиб ишлаб келган Улуғбек Мустафоев тайинланди.
У ўз лавозимидан озод этилган “Ўзбекэнерго” раҳбари Фазлиддин Саломов ўрнини эгаллади.
Фазлиддин Саломов компания бошқаруви раиси сифатида саккиз ойдан кўпроқ ишлади ва юқори раҳбарлик лавозимида бир йилдан кам фаолият юрғизган навбатдаги мансабдор бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар