Таиландда жазирама туфайли 30 киши ҳалок бўлди

Фото: полис812

Таиландда жазирама туфайли 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

“Мамлакатда апрель ойи бошидан бери термометр 40 даражадан пастга тушмади. Ўтган ҳафтада Лампангда ҳаво ҳарорати 44 даражага етди”, – дейилади хабарда.

Синоптиклар мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларида шу ҳафта охиригача юқори ҳарорат сақланиб қолишини тахмин қилмоқда. Аҳоли ва сайёҳларга узоқ вақт очиқ ҳавода қолмаслик тавсия этилади. Иссиқликдан энг кўп жабр кўраётганлар – ташқарида ишлайдиганлар ва уйсизлардир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.