Ўзбекистондаги мобил операторлар жаримага тортилди

Ўзбекистондаги мобил операторлар жаримага тортилди

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан матбуот  мобил алоқа хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида операторларнинг ойлик маълумотлари ва тармоқ сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинган.
Ўтказилган таҳлил натижалари барча операторларининг мобил алоқа тармоқлари сифат кўрсаткичлари ёмонлашганини кўрсатди:

  • радиоалоқа узаткичлари ишлашида корхонанинг айби билан узилишлар;
  • муваффақиятсиз уланишлар сони;
  • ўрнатилган уланишда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони;
  • интернет тармоғига муваффақиятсиз уланишлари сони;
  • интернет тармоғида ўрнатилган уланишларда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, инспекция томонидан ўтказилган таҳлил натижалари  таҳлил натижалариг кўра, шунингдек мобиль алоқа опреаторлари айб бўйича мобил тармоқ ишидаги асосланган шикоятлар асосида  мобил алоқа операторларига молиявий санкциялар (жарималар) қўлланилди.
Барча мобил алоқа операторларига тегишли кўрсатмалар берилди  деб хабар қилинади идора сайтида 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.