Ўзбекистон Президенти аппаратида кадрлар ўзгариши юз берди
2017 йил 20 июнь куни Рустам Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Ташкилий-кадрлар хизматининг раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ректори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.
Рустам Қосимовнинг ўрнига бундан олдин олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Ином Мажидов тайинланди.
Улашиш:
Шарҳлар