Тошкентдаги Шайхонтоҳур кўчаси Лабзак номига ўзгартирилди
Тошкентнинг Шайхонтоҳур кўчаси бўйлаб жойлашган биноларда кўчанинг янги номи – Лабзак кўчаси – ёзилган табличкалар пайдо бўлди, деб ёзади 12news.uz.
Айиш жоизки, кўча тўртинчи бор қайта номланяпти. Бундан олдин у Полиграфическая, Усмон Юсупов ва Шайхонтоҳур номлари билан аталган.
Лабзак кўчаси пойтахтнинг Шахонтоҳур туманида жойлашган бўлиб, Навоий (Ўрда) шоҳ кўчасидан Кичик ҳалқа автойўли (“Флешка” савдо маркази)гача чўзилган. Яқинда Лабзак ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишган жойда ҳам йўллар остин-устун ўтадиган чорраҳа қурилиши бошланди.
Фотосурат: sklyarevskiy.livejournal.com
Улашиш:
Шарҳлар