Тошкентда яна Mersedes Benz йўловчи автобуси ёниб кетди
Тошкентнинг Навоий кўчасида жойлашган собиқ “ГУМ” автобус бекатида “Қорасув-1” даҳасидан “Чорсу савдо маркази” бекати йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Mersedes Benz Connecto Low Floor русумли 89-автобус ёниб кетди.
Автобусдаги йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва махсус хизматлар етиб келган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирча ёнғин сабаблари ҳам номаълум, дея хабар беради uz24.uz нашри.
Нашрнинг ёзишича, бу охирги пайтларда шу моделдаги шаҳар автобуслари ёниб кетган биринчи ҳолат эмас.
Улашиш:
Шарҳлар