Ўзбекистонда битта одам уланиши мумкин бўлган сим-карталар сони чекланади

Ўзбекистонда битта одам уланиши мумкин бўлган сим-карталар сони чекланади

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари»нинг янги таҳрирдаги мазкур лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари муҳокамаси порталида умумий муҳокамага қўйилган.

Янги қоидалар талабларига кўра, мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси фақат абонент — жисмоний шахс шахсан бўлганда ва у томонидан паспортнинг асл нусхаси (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) тақдим этилганда ёки унинг вакили шахсан иштирок этганда ва у томонидан паспортнинг асл нусхаси (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома тақдим этилганда тузилади.

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузишдан олдин оператор (ёки дилер) ушбу абонент билан илгари тузилган амалдаги шартномаларнинг мавжудлигини маълумотлар базаси билан солиштиради.

Операторнинг бешта ва ундан ортиқ рақамларига эга бўлган абонент – жисмоний шахс билан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиши фақат операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида амалга оширилади. Юридик шахс билан эса шартнома тузиш учун унинг ушбу миқдордаги рақамга эҳтиёжи ёзма равишда асослаб берилганида операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида амалга ошириш мумкин бўлади.

Барча фуқаролар ушбу қоидалар лойиҳаси бўйича ўз таклифларини Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси порталида тақдим этиши мумкин.

2017 йил 1 июл куни ушбу норматив-ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилиш жараёни якунланади, дея хабар беради Спутник нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.