Россиянинг Белгород областида юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород областида юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

ЙТҲ 3 июль куни соат 21:00 ларда Белгород-Никольское автойўлининг 5-километрида содир бўлган. Тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси Таврово посёлкасидан ВАЗ-21074 автомобилида йўлга чиққан. Рулни 40 ёшли фуқаро бошқарган, унинг эгизак укаси ёнидаги йўловчи ўриндиғида ўтирган. Дастлабки маълумотларга кўра, “Жигули” ҳайдовчиси чапга бурилаётганда “Ауди-А4” ҳаракатига устунликни бермаган.

Тўқнашув натижасида ҳайдовчи ва унинг укаси шу ернинг ўзида ҳалок бўлган. 20 ва 21 ёшли яна икки нафар йўловчи турли жароҳатлар билан 1-сонли Белгород шаҳар касалхонасига етказилган.
 
Ауди автомобилининг 24 ёшли ҳайдовчиси ҳам оғир жароҳатланган, у область касалхонасига етказилган.

Ҳозир терговчилар фожиа сабабларини аниқламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.