Ашхабодда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги чегара бўйича протокол имзоланди
2017 йил 2-7 июл кунлари Ашхабод шаҳрида дўстона ва ҳамжиҳатлик руҳида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Ишчи гуруҳ учрашуви дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида бўлиб ўтди ва протоколни имзолаш билан якунланди.
Бундай дўстлик ва ўзаро англашув муҳитига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи давомидаги президентлар учрашуви асос солди.
Улашиш:
Шарҳлар