Украинада “Ўзбекистонлик жангчи” нима қиляпти?
“Великая эпоха” лойиҳасининг “Украиналик қочоқлар Россияда янги ҳаётни бошлашга умид қилмоқда (видео)” деб номланувчи мақоласида “Ўзбекистонлик жангчи” сифатида тақдим этилаётган Бахтиёр Камалов исмли кимса ҳақида сўз боради.
Нашрда “Бахтиёр Камалов, ўзбекистонлик жангчи: “Қанақа вақтинчалик сулҳ? Кеча ҳаммамизни уриб ташлашди. Мен учувчисиз самолётни кўрдим, ҳаётимда биринчи бор учувчисиз самолётни кўрдим””, деган иқтибос ҳам келтирилади.
Рейтер агентлигининг архивларида унинг фотосурати ҳам бор, у юқорида келтирилган. Бу ерда у “Armed pro-Russian separatist Bakhtiyar, who is from Uzbekistan” сифатида тақдим этилган. Бу киши ким, у Украинада нима қиляпти ва Ўзбекистон билан қай тарзда боғлиқлиги ҳақида эса маълумот йўқ.
Фотосурат: Reuters
Шарҳлар