Жанубий Корея Украинага 2 млрд доллар тақдим этади

Фото: Ukr.net

Жанубий Корея Украинага имтиёзли шартлар билан ва узоқ муддатга 2,1 миллиард доллар миқдорида кредит тақдим этиш ҳақида ушбу мамлакат билан битим имзолади, деб ёзади “ТАСС”.

Иккала томон ҳам Украинани жанговар ҳаракатлардан кейин қайта тиклаш ва уни ривожлантиришга қаратилган турли лойиҳаларни кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

2024 йилда Сеул Киевга гуманитар ёрдам шаклида 200 миллион доллар тақдим этади.

Жанубий Корея анча вақтдан буён Украинага кўмак бериб келмоқда, аммо шу пайтгача қурол-яроғ етказиб беришдан бош тортиб келган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.