Хорижий инвестициялар ва савдо бўйича Ўзбекистон-Европа кенгаши ташкил этилади

Хорижий инвестициялар ва савдо бўйича Ўзбекистон-Европа кенгаши ташкил этилади

24 июнь куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Европа Иттифоқининг  Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари-элчиси Юрий Штерк билан учрашув ўтказилди, дея хабар беради идоранинг матбуот хизмати.

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ҳамкорлик қўмитаси ва Савдо ва инвестициялар бўйича “Ўзбекистон-ЕИ” кичик қўмитасининг мажлисларини, шунингдек ташкил этилаётган Кенгаш доирасида Ишбилармон доиралар форумини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.