“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Фарғона ва Бухоро орасидаги рейслар нархини арзонлаштирди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”  Фарғона ва Бухоро орасидаги рейслар нархини арзонлаштирди

Шу йилнинг 27 июнидан бошлаб Фарғонадан Бухорога учадиган ва қайтадиган рейсларга махсус реклама тарифи киритилади, дея хабар беради Миллий авиакомпаниянинг матбуот хизмати. Хусусан, мазкур вилоятлар орасида амалга ошириладиган парвозлар нархи Фарғонадан Бухорогача 56 еврони, Бухородан Фарғонагача эса 58 еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, сал олдинроқ  ҳам бир қатор йўналишлар бўйича реклама тарифлари жорий этилгани ҳақида эълон қилинган эди. Уларга кўра Тошкент-Самарқанд-Тошкент  йўналиши бўйича авиачипта нархи  16 еврони, Тошкент-Навоий ва Навоий-Тошкент  йўналиши бўйича авиачипталар нархи 27 еврони, Фарғона, Андижонга борадиган ва қайтадиган қатновлар нархи бир томонга 25 еврони ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун тўлов ЎзР Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича сўмда амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.