Қирғиз делегацияси пойтахт судлари фаолияти билан танишди

Фото: Тошкент шахар судлари

Мамлакатда меҳмон бўлиб турган Қирғиз Республикаси Судьялар кенгаши аъзолари, судьялар ҳамда Қирғиз Республикаси Президенти Администрацияси вакилларидан иборат делегация аъзолари бугун Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Миробод тумани судлари фаолияти билан танишди.

Делегация аъзоларини Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжакулов, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди раиси Т.Обидов ва бошқа масъуллар кутиб олган.

“Меҳмонлар дастлаб, судларда яратилган рақамли технологиялар имкониятлари, суд заллари, болалар хонаси, судьялар ва тарафларга яратилган шароитлар билан танишди”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, қирғиз делегацияси аъзолари фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди фаолияти билан ҳам яқиндан танишиш имкониятига эга бўлган ва медиация хонасида икки томонлама фикрлар алмашилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.