«Ўзбекнефтгаз» компанияси Устюрт ГКМ ишчилари ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни рад этди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси Устюрт ГКМ ишчилари ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни рад этди

Яқинда интернет-ресурслардан бирида Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишида меҳнат ҳақи пасайтирилиши муносабати маъмурият билан юзага келган низо туфайли бир гуруҳ ишчилар ҳибсга олингани ҳақидаги асоссиз маълумот пайдо бўлди.
 
Ушбу ҳолатни компания матбуот хизмати қуйидагича изоҳлади:

“Устюрт ГКМ қурилиши мамлакатимиз саноатини модернизациялаш каби йирик миқёсли дастур доирасида амалга оширилмоқда.
 
Лойиҳанинг умумий қиймати 3,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Қўшма корхона таъсисчилари бўлган Жанубий Кореянинг “Когаз”, “Лотте”, “STX Energy” компаниялари ва “Ўзбекнефтгаз” МХК (1,4 млрд доллар)нинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳамда умумий қиймати 2,5 млрд доллардан ошувчи кредит ресурслари мазкур лойиҳани молиялаштириш манбаи ҳисобланади.   

«Uz-Kor Gas Chemical» ҚКнинг кадрлар сиёсатига алоҳида эътибор қаратилган, корхона бутун иш жараёнини ташкиллаштиришга профессионал ёндашади. Ишга жойлашиш билан боғлиқ барча масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳамда иш берувчи ва ишчилар орасида тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ олиб борилади.

Шу муносабат билан Устюрт ГКМ қурилиши ҳудудида бундай можаро юз бермаганини ва қурилиш ишлари олдинги иш режимида ўзаро тушуниш, профессионализм ва халқаро миқёсдаги йирик инвестиция лойиҳасига муайян ҳисса қўшиш истагини ҳисобга олган ҳолда давом этаётганини маълум қиламиз”. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.