Ўзбекистонда болалар трансформер каравотига патент берилди (фото)

Ўзбекистонда болалар трансформер каравотига патент берилди (фото)

«BROTHERS INVEST» масъулияти чекланган жамиятида фаолият кўрсатувчи муаллифлар гуруҳи “Болалар трансформер каравоти (3 вариантда)” саноат намунасига  № SAP 01208 рақамли патент олди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк бўйича агентлиги.

Саноат намунаси бўлган тўғри бурчакли конфигурациядаги каркасли конструкция ўз ичига қуйидагиларни олган:

– иккита суянчиқ, олд ва орқа тўсиқ, ётиш жойи ва сурилма яшик; 

– таянч тиргаклари, устки хари, пастки кенг планка ва улар орасидаги оралиқ тиргакларни ўз ичига олувчи суянчиқ;

– горизонтал устки ва пастки харилар, ён томондаги вертикал тиргаклар ва оралиқ тиргаклардан ҳосил қилинган тўсиқлар;

– баландликни ўзгартириш мумкин бўлган олд тўсиқ;

– сурилма яшик ётиш жойининг остида конструкциянинг пастки қисмида жойлашган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.