Ўзбекистонда болалар трансформер каравотига патент берилди (фото)
«BROTHERS INVEST» масъулияти чекланган жамиятида фаолият кўрсатувчи муаллифлар гуруҳи “Болалар трансформер каравоти (3 вариантда)” саноат намунасига № SAP 01208 рақамли патент олди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк бўйича агентлиги.
Саноат намунаси бўлган тўғри бурчакли конфигурациядаги каркасли конструкция ўз ичига қуйидагиларни олган:
– иккита суянчиқ, олд ва орқа тўсиқ, ётиш жойи ва сурилма яшик;
– таянч тиргаклари, устки хари, пастки кенг планка ва улар орасидаги оралиқ тиргакларни ўз ичига олувчи суянчиқ;
– горизонтал устки ва пастки харилар, ён томондаги вертикал тиргаклар ва оралиқ тиргаклардан ҳосил қилинган тўсиқлар;
– баландликни ўзгартириш мумкин бўлган олд тўсиқ;
– сурилма яшик ётиш жойининг остида конструкциянинг пастки қисмида жойлашган.
Шарҳлар