Инкассаторлар автомобили иштирокида йўл транспорт ҳодисаси бўлмаган
Расмий шахслар инкассация хизмати автомобили иштирокидаги ЙТҲ ҳақидаги маълумотни рад этди, дея хабар беради UZ24 нашри.
Бугун куннинг иккинчи ярмида айрим маҳаллий ОАВ, инкассация хизмати ходимлари кетаётган автомобиль Чилонзор туманидаги Кичик ҳалқа йўлида ҳалокатга учрагани ҳақидаги янгиликни тарқатган эди. Янгиликка гувоҳлар томонидан суратга олинган ЙТҲга ҳавола ҳам илова қилинган.
UZ24 ёзишича, таҳририят ходимлари видеороликни томоша қилиб, суратга олинган материал ҳақиқатга тўғри келмайди деган қарорга келади ва маълумот олиш учун Республика инкассация хизматига мурожаат қилади. У ерда ушбу маълумотдан жуда ҳайрон қолишади. Шаҳар инкассация хизмати бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Хуршид Табибов мазкур янгилик нотўғри эканини ва инкассаторлар автомобили иштирокида ҳалокат содир бўлмаганини расмий тарзда тасдиқлади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан пул маблағлари ва бошқа қимматбаҳо буюмларни ташиш борасида инкассация хизмати ходимларига юқори талаблар қўйилади. Юқорида айтилганлардан шу нарса келиб чиқадики, ЙТҲда иштирок этган автомобиль ҳам, сочилган пуллар ҳам хусусий шахсга тегишли, дея хулоса қилади UZ24.
Шарҳлар