2014 йилнинг тўртинчи чорагида пахта саноати учун ускуна ишлаб чиқарувчи янги завод ишга тушади
2014 йилнинг тўртинчи чорагида Ўзбекистонда пахта саноати учун гидропресс ускунасини ишлаб чиқаришга ихтисослашган машинасозлик заводи ишга туширилади.
“Жаҳон” АА берган хабарга кўра, айни пайтда мамлакатда ана шу заводни ташкил этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. “Ўзпахтасаноат” уюшмаси мазкур объектни ишга тушириш ишлари 2014 йилнинг тўртинчи чорагига режалаштирилганини маълум қилади. Ушбу корхонанинг қуввати яқин ўн йил ичида соҳада қўлланаётган пахта толаси ва пахта линти тойларини пакетловчи барча пресс-техникани алмаштириш имконини беради.
«Синокот» (Хитой) компаниясининг лойиҳага йўналтирган тўғридан-тўғри хориж инвестициялари умумий ҳажми биринчи босқичда 3 млн АҚШ долларидан ошди.
Фотосурат: www.embr.kg
Шарҳлар