Корхона маблағларини ўзлаштириб олган амалдор қидирувга эълон қилинди
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўзини “Олға Қорақалпоғистон” айирмачилик оқимининг етакчиси деб атаётган Аман Сагидуллаевни мамлакатга етказган зарари учун республика ва халқаро қидирувга берди. Бу ҳақда 12news.uz нашри ёзади.
Республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба берган маълумотга кўра, “Агроинтехника” АЖнинг (қишлоқ хўжалик техникасини лизингга бериш) собиқ раҳбари Сагидуллаев 2 млрд сўм (расмий курс бўйича 1 млн АҚШ долларидан ортиқ) маблағни ўзлаштириб олган ва прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилганидан кейин хорижга қочиб кетган.
Улашиш:
Шарҳлар