Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Абдулла Тангриев татамига қайтмоқда
Дзюдо бўйича 2011 йилнинг мутлақ жаҳон чемпиони, Пекиндаги Олимпиада ўйинларининг кумуш медали соҳиби Абдулла Тангриев (+100 кг) икки йиллик диcквалификациядан кейин яна татамига қайтмоқда. У Улан-Баторда (Мўғилистон) ўтказиладиган дзюдо бўйича Гран-При турнирида қатнашади, деб ёзади 12news.uz нашри.
Мусобақалар 4 июлда бошланади. Улардан Тангриевдан ташқари Ўзбекистондан бошқа спортчилар ҳам қатнашади: Баҳром Иноятов (- 60 кг), Улуғбек Норқобилов (- 66 кг), Ғиёсжон Бобоев (- 73 кг), Шахзод Собиров (- 81 кг), Камолиддин Холмаматов (- 90 кг), Давронбек Сатторов (- 90 кг), Фахриддин Шарипов (- 100 кг), Ербол Рустамов (- 100 кг), Муқаддас Кубеева (- 48 кг) ва Гулноза Матниёзова (- 70 кг).
Фотосурат: Kun.uz
Шарҳлар