Тожикистондан Россияга олиб кетилаётган 90 кг дан ортиқ гиёҳванд модда Ўзбекистонда қўлга олинди
Транзит орқали Тожикистондан Россияга кетаётган юк поезди текширилганида 91,5 кг гиёҳванд модда топилди, дея хабар беради Интерфакс.
Жами 91 та пластик ўрам топилиб, улардан 41 тасида 41 кг героин моддаси борлиги аниқланди. Қолган ўрамларда умумий оғирлиги 50,5 кг бўлган кўкнор борлиги маълум бўлди.
«Гиёҳванд моддалар солинган 30 та ўрамга бир сомоний номиналидаги тожик пуллари ёпиштирилган бўлган», – дея иқтибос келтиради агентлик.
Маълумотларга кўра, поезд Хўжанд шаҳридан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали Челябинскка кетаётган бўлган.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасидан ушбу воқеа хусусида изоҳ олишнинг имкони бўлмади.
Фотосурат: © Dic.Academic.ru
Шарҳлар