Санкт-Петербургдаги политехника университетида Россия ректорлар  кенгашининг  11 съезди бўлиб  ўтди. Уни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин очди.

В. Путин нутқида  Санкт-Петербург политехника университетининг бой тарихий меросига алоҳида туҳталди. Шу билан бирга замонавий ривожланиш жараёнида олий таълимнинг вазифаларига туҳталди. Технологик эврилишлар давридаги олий таълимнинг вазифаларини муҳокама қилиш таклифини киритди.


В.Путин Россияда 2000 йилдан буён тизимли равишда ўқитувчи ва Илмий ходимларни моддий рағбатлантириш тизимли амалга оширилиб келинаетганини билдирди.



ОТМларда янги лаборатория ва илмий марказлар очилганлигини қайд этиб ўтди.

Россия Президенти В.Путин талаба ва аспирантлар ғоялари, интилиш ва ишланмалари, кашфиетлари замирида катта-катта лойиҳаларни яратувчи командалар ташкил қилиш мумкинлигини таъкидлади. Бу гуруҳлар мураккаб муҳандислик технологик тизимни шакллантиришга имкониятлари борлигига ҳам туҳталди.



Қайд этиш жоизки, бу съездда ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов ҳам иштирок этди. Бу ўзаро тажриба алмашинуви келажакдаги  Илмий ва ўқув жараёни хамкорлигини яна бир погонага кутаради.