«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Киевга парвозларни тиклади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Киевга парвозларни тиклади

Шу йилнинг 15 июлидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Киев йўналишидаги парвозларни тиклайди. Тошкентдан парвоз қиладиган рейслар сешанба (соат 18:20) ва пайшанба (соат 08:50) кунлари амалга оширилади, дея хабар беради МАК матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг авиация соҳаси раҳбарияти томонидан рухсатнома тақдим этиш билан боғлиқ форс-мажор ҳолатлар муносабати билан Тошкент-Киев-Тошкент йўналиши бўйича амалга ошириладиган рейслар бекор қилинган эди. Сал кейинроқ парвозлар тўхтатилишининг сабаби маълум қилинди.

Шу ҳафтада эса Россиянинг “Уральские авиалинии” компанияси баҳорда бекор қилинган Тошкент-Симферополь-Тошкент рейсларини тиклаши маълум бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.