Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиш бўйича чемпионга айланди
Сўнгги икки мундиалда жами 9 та учрашувни бошқарган ўзбекистонлик футбол рефериси Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиш бўйича рекорд ўрнатди.
2014 йилги Жаҳон чемпионатининг чорак финал ўйинида Голландия ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин 36 ёшли ҳакамни реферилар орасида “чемпион”га айлантирди.
Uz24 нашрининг ёзишича, Равшан Эрматов 2010 йилги мундиалда 5 та ўйинни бошқарган бўлса, унинг бу йилги чемпионатдаги кўрсаткичи 4 та ўйинни ташкил этган.
Бу борадаги аввалги ютуқлар (8 та ўйин) учта ҳакамга тегишли бўлган – Жоэль Кинья (Франция, ЖЧ-1994), Бенито Арчундия (Мексика, ЖЧ-2010) ва Хорхе Ларрионде (Уругвай, ЖЧ-2010).
Улашиш:
Шарҳлар