Ўзбекистонда дизель ёнилғиси қимматлади
Шу йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда дизель ёнилғисининг нархлари ошди. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июндаги 174-сонли қарорига биноан қуйидаги нархлар белгиланди:
дизель ёнилғиси — бир литр учун 1 910 сўм миқдорида;
ЭКО дизель ёнилғиси — бир литр учун 1 990 сўм миқдорида.
Охирги бор дизель ёнилғисининг нархлари 2014 йил январида ўзгариб, мос равишда 1 710 сўм ва 1 785 сўм миқдорида белгиланган эди.
Улашиш:
Шарҳлар