Ўзбекистонда дизель ёнилғиси қимматлади

Ўзбекистонда дизель ёнилғиси қимматлади

Шу йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда дизель ёнилғисининг нархлари ошди. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июндаги 174-сонли қарорига биноан қуйидаги нархлар белгиланди:

дизель ёнилғиси — бир литр учун 1 910 сўм миқдорида;
ЭКО дизель ёнилғиси — бир литр учун 1 990 сўм миқдорида.
 
Охирги бор дизель ёнилғисининг нархлари 2014 йил январида ўзгариб, мос равишда 1 710 сўм ва 1 785 сўм миқдорида белгиланган эди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.