Равшан Эрматов футбол бўйича Жаҳон Чемпионати финалига тайинланиши мумкин
ФИФА Бразилиядаги жаҳон чемпионатининг қолган тўртта ўйинига тайинланиши мумкин бўлган ҳакамларнинг номларини эълон қилди.
Ушбу рўйхатда Осиёни ўзбекистонлик Равшан Эрматов ва япониялик Юити Нисимура, Европани туркиялик Жунайид Чақир, швециялик Юнас Эрикссон, португалиялик Педру Проэнса, испаниялик Веласко Карбальо ҳамда англиялик Говард Уэбб тақдим этмоқда.
Шунингдек, африкадан Кот-д-Ивуарлик Нумандиез Дуэ ва жазоирлик Жамол Хаймудий, Жанубий Америкадан чилилик Энрике Оссес, бразилиялик Сандру Рикки ва эквадорлик Вера Родригес, Шимолий ва Марказий Америкадан АҚШлик Марк Гейгер ва мексикалик Родригес Моренонинг номзодлари илгари сурилган, дея хабар беради ФИФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Эрматов реферилар орасида жаҳон чемпионатларида ўйинларни бошқариш бўйича рекорд ўрнатди. Равшан Эрматов 2010 йилги мундиалда 5 та ўйинни бошқарган бўлса, унинг бу йилги чемпионатдаги кўрсаткичи 4 та ўйинни ташкил этган.
Шарҳлар