Тошкент осмонидаги чақнаш Бойқўнғирдан учирилган ракетанинг изи бўлиб чиқди

Тошкент осмонидаги чақнаш Бойқўнғирдан учирилган ракетанинг изи бўлиб чиқди

8 июль куни Тошкент вақти билан соат 20:58 да Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан «Союз-2.1б» ракета-ташувчиси муваффақиятли учирилди. У орбитага сунъий йўлдошни етказди.

Тахминан худди шу пайтда Тошкент осмонида чақнаш пайдо бўлиб, у пойтахт аҳолисининг кўпчилигини ҳайрон қолдирди. Бироқ бундай ҳодиса биринчи бор бўлмаётгани сабабли деярли дарҳол бу ракета-ташувчи экани ҳақидаги хабар тарқалди.

Бу воқеани ижтимоий тармоқларда муҳокама қилишар экан, айрим фойдаланувчилар ҳазиллашиб уни Келесдаги “фанга номаълум махлуқ” ҳақидаги воқеа билан боғлашди, деб ёзади Daryo.uz.

Фотосурат: © Facebook тармоғидаги «Тошкент ҳайдовчилари» гуруҳи

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.