Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг сайти яратилди
Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4609-сонли фармонига биноан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг www.tekshirishlar.uz сайти яратилгани ҳақида хабар беради.
Мазкур сайтга ҳозирги вақтда Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари таркиби, манзили, телефонлари (шу жумладан ишонч телефонлари), ҳудудий комиссиялар ишчи органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказиладиган текширишлар режа-жадвали, текширишларни тартибга солишга доир амалдаги қонун ҳужжатлари, назорат қилувчи органлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш борасида иш олиб борилмоқда.
Тадбиркорлар мазкур сайт орқали Кенгаш ҳамда назорат қилувчи органлар фаолиятига доир ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлишлари мумкин.
Шарҳлар