Коммунал хизмат ходимлари кўринишида жиноят содир этган жиноятчиларга ҳукм чиқарилди

Коммунал хизмат ходимлари кўринишида жиноят содир этган жиноятчиларга ҳукм чиқарилди

Шу йилнинг 27 июнь куни коммунал хизмат ходимлари кўринишида кексаларни алдаб, ўғирлик ва қотиллик билан шуғулланиб келган Ж.Қосимов ва Н.Уразовага ҳукм чиқарилди.

Жиноятчилар Тошкент ва Фарғонада фаолият кўрсатган. Узоқ вақт давомида улар яшириниб юришга муваффақ бўлди, шу боис жиноятчиларни ушлашга ҳатто фуқаро фаоллари ҳам жалб этилди. Масалан, ижтимоий тармоқларда шубҳали “эркак ва аёл”га эшикни очмаслик, коммунал хизмат ходимларидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш ҳақидаги огоҳлантиришлар тарқалди. Аҳоли орасида жабрланувчиларнинг сўзларидан чизилган фоторобот тарқатилди ва жиноятчиларни ушлаган фуқароларга мукофот ҳам эълон қилинди.

Жиноятчиларни 2013 йил октябрида ушлашга муваффақ бўлинди. Оғирлаштирувчи ҳолатларга эга кўп сонли жиноятларни содир этганлик факти бўйича жиноят иши қўзғатилди.
 
Шу йилнинг 27 июнь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди Уразовани 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этишга, Қосимовни эса бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бундан ташқари, Қосимов ва Уразова ўзлари етказган маънавий ва моддий зарарни ҳам қоплаши керак, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.