Биринчи ярим йилликда солиқ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 66.8 тонна шакар олиб қўйилди
Жорий йилнинг 1 ярим йиллигида шакар маҳсулотларини чакана сотувчи шохобчаларда савдо қоидаларига риоя этмаётганлиги аниқланган 87 та шохобчада қисқа муддатли текширишлар ташкил этилиб, уларнинг барчасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Шунингдек, 38 та ҳолатда шакар маҳсулоти жисмоний шахслар томонидан ноқонуний равишда сотилгани маълум бўлди, дея хабар беради ДСҚнинг матбуот хизмати.
Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида ҳуқуқбузарлардан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 247,7 млн.сўмлик 66,8 тонна шакар маҳсулоти олиб қўйилди. Хусусан, жорий йилнинг 25 июнь куни Учтепа туманидаги «Ўрикзор савдо комплекси» ҳудудида ўтказилган назорат тадбирлари давомида фуқаро А.Ботиров томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз маҳаллий ишлаб чиқарилган шакар маҳсулоти 5500 сўмдан савдо қилинаётгани аниқланиб, ҳуқуқбузардан умумий баҳоси 12,1 млн. сўмлик жами 2,2 тонна шакар маҳсулоти олиб қўйилди.
Шарҳлар