Пойтахтдаги истироҳат боғларидан бирида аёл ва унинг невараси носоз аттракционда қолиб кетди

Пойтахтдаги истироҳат боғларидан бирида аёл ва унинг невараси носоз аттракционда қолиб кетди

Пойтахтнинг “Локомотив” истироҳат боғида аттракцион бузилиб қолиши оқибатида аёл ва унинг невараси бир неча метр баландликда қолиб кетган. Facebook ижтимоий тармоғининг “Потребитель” (“Истеъмолчи”) гуруҳидаги маълумотга кўра, “Учувчи самолётлар” аттракциони носозлиги туфайли тўхтаб қолган, истироҳат боғининг техниклари уни 20-30 дақиқа давомида пастга туширган. Аёл ва унинг невараси жабрланмаган.

Ушбу воқеа жамоатчилик томонидан турли фикрларни келтириб чиқарди. Кимдир бундай воқеа ҳамма жойда, барча истироҳат боғларида учрайди, деб ёзса, яна бири бошқа бу аттракционда учмаслигини билдирган. Истироҳат боғи очилишидан олдин унинг маъмурияти берган маълумотга кўра, бу ерда ҳар йили барча аттракционлар техник кўрикдан ўтказилади.

Фотосурат: © Facebook тармоғидаги «Потребитель» (“Истеъмолчи”) гуруҳи. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.