Тошкентда яна жамоат транспорти ёниб кетди
Дастлабки маълумотларга кўра электр тизимидаги симнинг ёниб кетиши ёнғинга сабабчи бўлган.
Ёнғин эрталаб тахминан 8:30 да 148-йўналиш бўйича “Тузел”дан “Жомий” даҳасига қатнайдиган «Mercedes-Benz”русумли автобусда содир бўлган. Олдинига ёнғин ҳидини кинотеатр ёнидаги “Лисунова” бекатидан чиққан йўловчилар ҳис қилган ва бу ҳақда дарҳол ҳайдовчига маълум қилган. Бироқ у автобусни фақат “Дўстлик” (собиқ “Чкалов”) метро бекати ёнида тўхтатган. Бу пайтга келиб автобусдаги эшикларни очиш ва ёпиш автомат тизими ишламай қолган. Одамларни автобусдан чиқариш учун ҳайдовчи, авария тизимидан фойдаланган ҳолда, эшикларни қўл билан очишга мажбур бўлган.
Йўловчиларнинг ҳаммаси жамоат транспортини зудлик билан тарк этган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ, деб ёзади UZ24 нашри.
Шарҳлар