Ўзбекистонлик аёл Россияга 800 грамм олтин олиб ўтишга уринди
Қозоғистон-Россия чегарасида заргарлик буюмлари контрабандасининг олди олинди.
Актюбинск чегара отрядининг “Жайсан” чегара назорати бўлими чегара наряди томонидан “Тошкент-Москва” йўналишида ҳаракатланаётган поезд чегара назоратидан ўтказилганида, ўзбекистонлик аёлнинг қўл юкида умумий оғирлиги 800 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди, дея хабар беради Kazakhstan Today нашри.
Аёл тилла буюмларни Россия Федерацияси ҳудудида қайта сотиш мақсадида Андижон шаҳрида сотиб олганини маълум қилган.
Мазкур контрабанда моллари Актюбинск областининг Божхона назорати департаментига топширилди. Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан суриштириш ишлари олиб борилмоқда.
Аёл тилла буюмларни қандай қилиб Ўзбекистондан олиб чиққани номаълум.
Шарҳлар