Шаҳрисабзда 6 нафар бола ОИТСдан нобуд бўлди
2007-2013 йилларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ОИТС тарқалишига қарши самарасиз кураш натижасида 26 нафар вояга етмаган бола ушбу вирусга чалинган, улардан 6 нафари нобуд бўлган.
Бу ҳақда Шаҳрисабз шаҳар прокурори Шерали Аширов маълум қилади.
«Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 113-моддаси 3-қисмига биноан (ОИТС касаллигининг тарқалиши) жиноий иш қўзғатилди», — дейди Аширов.
Агар судда айбдорларнинг айби исботланса, улар беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин, деб ёзади 12news.uz нашри.
Улашиш:
Шарҳлар