Гаяне Авaкьян ва Рустам Мадумаров узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди
2014 йил 24 май куни Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий суди томонидан Рустам Мадумаров, Гаянэ Авакьян ва бошқаларга (жами 13 нафар шахс) нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан айблов ҳукми чиқарилди. Ушбу ҳукм асосида улар ўзларига қўйилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди ва уларга нисбатан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо тайинланди.
Бундан ташқари, жиноят ишининг юқорида кўрсатилган шахсларнинг айрим жиноий шерикларига нисбатан бўлган қисми алоҳида иш юритувига ажратилди ҳамда уларга нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат қўлланди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг матбуот хизмати.
17 февраль куни прокуратура матбуот хизмати “Terra Group”, “Prime Media” ва “Gamma Promotion” компанияларининг мансабдор шахслари бўлган Р.Мадумаров, Г.Авакьян ва Е.Клюева Бош прокуратурага етказилганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу шахслар “сохталаштириш ва ноқонуний амалиётлар йўли билан Ўзбекистоннинг ичида ва хорижда турли қалбаки тузилмаларни рўйхатдан ўтказган, ноқонуний фойда олиш ва жиноий даромадларни қонунийлаштириш, солиқларни тўлашдан қочиш, хориж валютасини яшириш ва уни мамлакат ташқарисига чиқариш билан шуғулланган”ликда айбланган. Бунинг натижасида давлатга ва алоҳида компанияларга жуда катта миқдорда зарар етказилган.
Шарҳлар