Даврон Ҳидоятов Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига раис этиб тайинланди
Шу йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг янги раисини тайинлади.
Президент фармонига мувофиқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси лавозимига Даврон Ҳидоятов тайинланди. Бу ҳақда шанба куни Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади UzDaily нашри.
Бундан олдин Даврон Ҳидоятов “JV MAN Auto-Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасининг бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳидоятов 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири лавозимига тайинланган Азиз Абдуҳакимовнинг ўрнига келди.
Фотосурат: © Uzreport
Шарҳлар