Уммон Султонлиги Тошкентдаги кутубхона қурилишига 15 млн доллар маблағ ажратади

Уммон Султонлиги Тошкентдаги кутубхона қурилишига 15 млн доллар маблағ ажратади

Ўзбекистон ва Уммон Султонлиги Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Беруний номидаги Шарқшунослик институти кутубхонаси биносини қуриш лойиҳаси устида ишламоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли қарорида кўрсатилишича, лойиҳа Уммон томонидан қурилиш-монтаж ишларининг молиялаштирилишини кўзда тутади.

Лойиҳа ҳозирнинг ўзидаёқ дастлабки мувофиқлаштириш жараёнидан ўтгани ва энди у бўйича ишлар олиб борилаётгани ҳақида хабар берилади. Молиялаштириш миқдори – 15 млн АҚШ доллари, манба – Уммон Султонлиги, сана – 2014 йил.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.