Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига янги раҳбар сайланди
Тошкентдаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдаги III конференцияси бўлиб ўтди.
Унда мазкур уюшманинг сўнгги беш йилда ичида эришган ютуқлари, амалга оширган ишлари атрофлича муҳокама қилинди. Сўзга чиққанлар юртимизда оммавий ахборот воситаларини қўллаб қувватлаш ва демократлаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида тўхталиб ўтдилар.
Тадбирда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, конференция иштирокчилари томонидан айни пайтга қадар Ўзбектелефильм Давлат унитар корхонасининг раҳбари бўлиб ишлаб келаётган Иброҳим Ҳалимбеков Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг янги раиси этиб сайланди, деб ёзади “Даракчи” сайти.
Айни пайтга қадар ушбу вазифада Шерзод Ғуломов ишлаб келаётган эди.
Шарҳлар