ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Илҳомжон Неъматов лавозимидан озод этилди

ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Илҳомжон Неъматов лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Илҳомжон Неъматовпенсия чиқиши муносабати билан Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси вазифасидан озод этилди, дея хабар беради идоранинг матбуот хизмати.

Илҳомжон Неъматов ушбу лавозимга 2013 йил августида тайинланган эди. Бундан олдин эса у Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчихонасида 1-котиб (1994-1995 йй.), ТИВ Консуллик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари (1995-1996 йй.), Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси (1997-1999 йй.), Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси (1999-2000 йй.), Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари (2000-2005 йй.), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг Европа ва АҚШ мамлакатлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (2005-2008 йй.), Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси (2008-2010 йй.) ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси (2010-2013 йй.) лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ҳозирча Алоҳида топшириқлар бўйича элчи лавозимига ким тайинланиши номаълум. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.