Собиқ “Жаслиқ” колониясига энди нима бўлади
Президент қарорига мувофиқ собиқ “Жаслиқ” колониясидаги барча иншоотлар Қорақалпоғистон ИИВнинг 2-сонли Тергов изоляторига берилади. Anhor.uz нашри ушбу автоном республиканинг ваколатли органларига мазкур муассаса энди қандай ишлашига ойдинлик киритишни сўраб мурожаат қилди.
ИИВ ходими анонимлик шартларида қуйидагиларни маълум қилди. “Жаслиқ” колонияси аввал бошиданоқ аҳоли пунктларидан иложи борича узоқда қруилган. Аввал бу ерда кимёвий полигон бўлган. Колониядан қочишнинг иложи йўқ. У Нукус шаҳридан 300 км масофада жойлашган. Темир йўл ўтадиган Қўнғирот қўрғонидан колониягача 180 км қуруқ чўлдан иборат ҳудуд.
Энди собиқ «Жаслиқ» колонияси тергов изоляторига айланади. Муссасанинг сиғими – 1100 киши. Нукус шаҳрида ўлчами уч баравар кичик бўлган тергов изолятори мавжуд ва ҳозирча у Қорақалпоғистон учун етарли. Тергов изоляторида сақланадиган одамлар доим “қўл остида” бўлишлари кераклигини ҳисобга олиш лозим – улар бўйича тергов ҳаракатлари (сўроқлар ва ҳ.к.) олиб борилади. Мунтазам равишда тергов остидагилар билан мулоқот қилиш учун 300 километр у ёққа ва 300 километр бу ёққа юриш учун Қорақалпоғистон ИИВда бензин етмайди.
Шу билан бирга, собиқ колония мажмуаси жуда мустаҳкам қурилган (бу қамоқхона, биринчи навбатда, барча йўналишдаги экстремистлар учун мўлжалланган) ва яхши жиҳозланган. Энди ундан қандай фойдаланиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Шарҳлар