Йўловчи автобус ойнасини синдирди. Ваколатли органлар вазиятни ўрганмоқда

14 август куни 5-сонли автопаркнинг 99-йўналишида йўловчи аёл автобусни Қўйлиқ бозори яқинида тўхтатишни талаб қила бошлаган. Автобус ҳайдовчиси бу ерда тўхташ мумкин эмаслигини ва бу унинг ҳаёти учун хавфли эканини тушунтиради.
 
Аёлнинг қўлида эмизикли боласи бўлган. Тармоққа жойлаштирилган видеода аёл автобусни тўхтатишни қичқириб талаб қилишда давом этганини, кейин эса бир неча бор автобус эшигининг ойнасини тепиб, уни синдирганини кўриш мумкин.
 
«Бу билан у ўзининг ва бошқа йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйди. Автобус ойнасини синдириб ўзини ҳам жароҳатлади», – дея қайд этади «Тошшахартрансхизмат» матбуот хизмати.

Ваколатли органлар вазиятни ўрганмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.