Кечки Анҳор: 19 август янгиликлари

АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонни минимал шаффофлик талабларини қондирмайдиган мамлакатлар рўйхатига киритди. Департаментда вазирликларнинг харажатларини, табиий ресурсларни қазиб чиқаришга лицензиялар ва шартномаларнинг тақсимланиш мезонларини ва бошқаларни ошкор этишни тавсия этишмоқда.
 
1 октябрдан бошлаб Ягона миллий меҳнат тизими жорий этилади. Унда фуқароларнинг меҳнат фаолияти ва иш ўринларининг ҳисоби юритилади. Ушбу лойиҳа қиймати 5,2 млн.долларга баҳоланмоқда.
 
Миллий Паралимпия уюшмасига янги раис – Мухторхон Тошхўжаев тайинланди. Уюшманинг олдинги раиси Улуғбек Мирҳайдаров ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди.
 
Божхона кодексининг янги лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унда “божхона божи”, “божхона декларацияси”, “тариф бўйича тартибга солиш чоралари”, “транспорт ҳужжатлари” каби тушунчаларга таъриф берилади. 
 
Сенат23 август куни ялпи мажлисга йиғилади. Сенаторлар “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги, “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги қонунларни кўриб чиқади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.