Қирғизистон милицияси Ўзбекистонлик курашчи акс этган видеони текширяпти

18 август куни ўзбекистонлик курашчи Нурсултон Рўзибоев кулатуу – қадимий қирғиз жанг санъатига асосланган якка кураш бўйича турнирда мағлубиятга учради. Унда қирғизистонлик Алтинбек Ариқбаев ғолиб чиққан. Жанг Ўш вилоятининг Қара-Суу шаҳарчасида ўтказилган. Турнирдан кейин ўзбекистонлик спортчи қирғизистонликларга қарши ҳақоратли сўзлар айтилган видеони Instagram саҳифасига жойлаштирган. Кейинчалик эса уни олиб ташлаган.

«Рўзибоев Инстаграм саҳифасида қирғиз халқининг ор-номуси ва қадр-қимматини тўкувчи мурожаатни тарқатди. Спортчи қатнашган мусобақа ташкилотчилари сўроқ қилинмоқда. Тергов ишлари бошланган», — дейди вилоят милицияси матбуот котиби Нурпери Абдуллаева.

Вилоят милициясининг маълум қилишича, тергов ишлари якунланганидан кейин Қирғизистонда икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Рўзибоевни суҳбатга чақириш учун музокаралар ўтказади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.